Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломий Давлатдаги мусулмонлар қўшини барча асрларда душманларни қўрқувга соладиган сифатга эга бўлган. Шунинг учун Европа исломий қўшин ҳеч қачон мағлуб бўлмайди деган фикрда эди ва у бу фикрни бир неча асрлар давомида олиб юрди. Шунинг учун аввало исломий фикрларни тарқатиш ҳамда давлатнинг қудратини кўрсатишга тааллуқли сиёсий ишларни олиб бориш ва шундан кейингина бевосита урушга киришиш лозим. Гарчи жиҳод Исломни ёйишнинг ўзгармас тариқати бўлса-да, сиёсий амаллар ва мақсадли ҳаракатлар уруш бошланмасидан олдин амалга оширилиши зарур. Бу нарса Исломий Давлат билан бошқа давлат, халқ ва умматлар ўртасида алоқаларни муайян йўналишда мустаҳкамлашда, яъни Исломни ёйишни осонлаштирадиган яхши қўшничилик, иқтисодий алоқалар ва бошқа жиҳатдан мустаҳкамлашда асосий омилдир.
Демак, бошқа давлат, халқ ва умматлар ўртасида Исломни ёйиш, уларга даъватни олиб чиқиш Исломий Давлатнинг улар билан бўладиган алоқалари асосланадиган сиёсий мафкурадир. Бунинг тариқати эса жиҳоддир. Бироқ, бу ерда режа ва услублар ҳам бўлиб, уларни давлат ишлаб чиқади ва уларни амалга ошириш воситаларини белгилайди. Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага келган биринчи кунларида қилганларидек, баъзи душманлар билан муайян муддатга яхши қўшничилик битимлари тузилади ва бошқаларга уруш қилинади. Ёки Абу Бакр р.а. бир пайтнинг ўзида Шом ва Ироққа қўшинлар жўнатганидек, барча душманларга қарши уруш эълон қилинади. Ёки Расулуллоҳ с.а.в. Ҳудайбияда қилганларидек, даъват ҳақида умумий раъйни вужудга келтириш учун муайян муддатга сулҳ тузилади. Гоҳида Расулуллоҳ с.а.в. Бадр ғазотидан олдин сариялар жўнатганларидек ва Умавийлар халифалиги даврида Рум чегараларига ёзги ва қишки бўлинмалар юборилганидек, душманни қўрқувга солиш воситаси сифатида маҳаллий урушлар олиб борилади. Гоҳо давлат даъватни йўлга қўйиш учун баъзи давлатлар билан тижорий битимлар тузади ва баъзилари билан тузмайди, даъват учун белгиланган режага мувофиқ баъзи давлатлар билан алоқа боғласа, баъзилари билан боғламайди. Баъзи давлатларга нисбатан даъват ва тарғибот услубларини қўлласа, бошқа давлатларга нисбатан душман режаларини фош қилиш ва совуқ уруш олиб бориш услубларини қўллайди. Шундай қилиб давлат режалар тузади ва ишнинг тури белгиланганига ва даъват манфаатлари тақозо этганига қараб услубларни ижро қилади. Бу режа ва услублар Исломни ёйиш, шунингдек, жиҳод ишини осонлаштиради. Шунинг учун режа ва услублар ташқи сиёсатда зарурий омилдир. Шунингдек, бутун оламда Ислом ва Исломий Давлат ҳақида умумий раъйни пайдо қилиш ҳам зарурдир. Лекин бу ишларнинг барчаси Оллоҳ йўлида жиҳод қилиш орқали Исломни ёйиш учундир.

 

109-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203